Дидье Дешам: "Сардорлик Мбаппени ўзгартирмайди"

Sherzod Nurmatov
25 мар 2023
Франция термаси юлдузи Килиан Мбаппе терма жамоадаги илк сардорлик ўйинини ўтказди.

Франция терма жамоаси пайшанба оқшомида Нидерландияга қарши ўйин ўтказди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе ушбу баҳсда дубль қайд этди. Бу ўйин футболчининг терма жамоадаги биринчи сардор сифатидаги ўйини эди. Бош мураббий Дидье Дешам сардорлик боғичи уни ўзгартирмаслигини айтди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"У сардор, аллақачон бундай ўйинларда иштирок этган. Жамоанинг бошқа аъзолари сингари унда ҳам яхши ўйин кўрсатиш ва энг муҳими, ғалаба қозониш истаги кўринди".


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Daily Mail