Дортмунднинг "Боруссия" клуби Дауд билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
23 мар 2022
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Маҳмуд Дауд билан шартномани узайтирмоқчи.

Дауд жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди. Аксель Витсель ёзда клубдан кетса, "Боруссия" раҳбарияти Даудга янги шартнома таклиф қилади.

Дауднинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган ва у ҳафтасига 65 минг евро маош олади.

Transfermarkt футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1