

"Реал" ҳужумчиси "Севилия" билан бўлган ўйиннинг 2-таймида жароҳат олди (0:2). У якшанба кунги учрашувнинг 58-дақиқасида алмаштирилди.
Бугун футболчи машғулотларга қайтди, аммо оғриқ ҳис қилгани сабабли текширувга юборилди. Натижада бразилиялик ўйинчига ташхис қўйилди: ўнг оёқнинг тизза пайи жароҳати. Тикланиш тахминан икки ой давом этиши кутилмоқда
Шундай қилиб, Эндрик Ла Лигада "Реал Соседад"га қарши ўйнамайди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.



