

Футболчи ёзда "Реал"га қайтади. Ҳужумчининг жамоадаги ўрни кўп жиҳатдан мураббийлар штабининг режаларига боғлиқ бўлади.
Клуб Эндрикка олдинга силжиш учун имконият бермоқчи. Аммо, "қаймоқранглилар" футболчи таркибдаги ўрин учун катта рақобатга дош беришини тушуниб турибди.
Агар ҳужумчи Ла Лига ритмига тез мослаша олса, ротациянинг муҳим фигурасига айланиши мумкин. Эндрикнинг ўзи ҳам "Реал"да ўйнашни истайди. Ҳужумчи испан клубига қайтишга катта иштиёқ билдирмоқда.



