Эрнесто Вальверде "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нима деди?

Aslanov Jasurbek
23 дек 2017
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛиганинг 17-тур учрашувида "Реал" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Биз бахтлимиз, чунки кучли жамоани рақиб майдонида мағлуб этдик. Аммо ҳали биринчи давра ҳам якунлангани йўқ, олдинда баҳслар кўп. "Барселона"нинг ҳозирги ҳолати ҳамма нарса ҳал дегани эмас.

"Реал" ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳалақит қилди, бироқ биз вазиятлар ярата олдик ва гол урдик. Рақиб камчиликда кучлироқ ўйнади" - дейди Вальверде.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS