

Бекободда янги футбол мавсумининг тантанали очилиш байрами ҳамда "Металлург" — Республика ФА учрашуви бўлиб ўтади.
Беллашув Бекобод шаҳридаги "Металлург" марказий стадионида бўлиб ўтади ва соат 18:00да старт олади.
Ўйиндан аввал соат 16:30дан бошлаб стадионда катта байрам ва концерт дастури ўтказилади.
Концерт дастурида таниқли эстрада вакиллари "Божалар" гуруҳи, Суҳроб Ҳамдамов ҳамда эл суйган санъаткорлар ўзларининг қўшиқлари билан барчани хушнуд этишади.




