Евро-2020'да терма жамоалар 23 эмас, 26 футболчини қайдномадан ўтказади

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021
Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Манбага кўра, бўлажак Европа чемпионатида терма жамоаларга одатдагидек 23 эмас, балки 26 нафар футболчини қайдномадан ўтказишига рухсат берилади.

УEФАнинг терма жамоалар бўйича қўмитаси ушбу қарорни коронавирус пандемияси оқибатлари туфайли қабул қилди.

Таркибнинг кенгайтирилиши терма аъзоларидан бири касалланган тақдирда уларнинг ўрнини тезда тўлдириш учун имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, пандемия туфайли у 2021 йилга қолдирилди ва УEФА мусобақа номини ўзгартирмасликка қарор қилди. Бўлажак қитъа биринчилиги 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Times