Евро-2024. Шотландия ҳимоячиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди
Omonjon To`xtamirzayev
18 июн 2024
УЕФАнинг этика ва тартибни сақлаш органи (CEDB) Евро-2024нинг 1-тури доирасида Германия термасига қарши ўйиндан кейин Шотландия Футбол Ассоциациясига нисбатан жазо чоралари қўллашга қарор қилди.
Мухлислар томонидан турли жисмлар улоқтирилиши оқибатида ташкилот 5625 еврога жазоланган. Шунингдек, қўпол ўйини учун жамоа ҳимоячиси Райан Портеус иккита ўйинга дисквалификация қилинган.