Европа лигаси ўйини майдонга пиротехника отилгани сабабли тўхтатилди

Оқил Абдубарноев
7 окт 2022
Европа лигаси доирасидаги "Малмьё" ва "Унион Берлин" ўртасидаги тўқнашув тўхтатилди, чунки майдонда пиротехника портлади ва полиция аралашди.

"Мальмё"нинг Европа лигаси доирасидаги "Унион Берлин"га қарши ўйини мухлисларнинг майдонга пиротехника воситалари отгани сабаб 20 дақиқага тўхтатилди.

Учрашув давом этаётган бир пайтда майдонга пиротехника воситалари отилган, шундан сўнг ўйин тўхтатилди. Тартибсизликларга полиция аралашишга мажбур бўлди. Кейинчалик учрашув давом эттирилд ва якунда "Унион Берлин" сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг "Малмьё" клуби ўз баёнотида бундай воқеадан афсусда эканлигини ёзган.



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Sun