

"Ростов" футбол клуби ушбу йилнинг сентябрь ойида Италиянинг "Рома" клуби устидан форвард Элдор Шомуродов трансфери бўйича ФИФА футбол трибуналига ариза топширганди.
Гап шундаки, ўшанда "Ростов" Элдор "Женоа"дан Римга кўчиб ўтганида ўз улушини ололмаганди.
"Бизнинг ариза ФИФА томонидан қабул қилинди ва тўлиқ қаноатлантирилди", - дейилади клуб хабарида.



