FIFA Series. Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Sherzod Nurmatov
30 мар 2026
FIFA Series доирасидаги Ўзбекистон – Венесеуэла баҳси якунланди.

FIFA Series

Ўзбекистон – Венесуэла 0:0 (Пенальтилар серияси 5:4)

Бош ҳакам: Медербек Тайчиев (Қирғиз Республикаси)

Ён ҳакамлар: Исмаилжан Талипжанов, Элдос Мурзабеков (Қирғиз Республикаси)

Захира ҳаками: Абдулло Давлатов (Тожикистон)

Комиссар: Заур Ҳожи Маҳаррамов (Озарбайжон)

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков (6.Акмал Мозговой, 71), 10.Азиз Ғаниев (18.Алишер Одилов, 58), 11.Остон Ўрунов (8.Жамшид Искандеров, 71), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (26.Шерзод Темиров, 90), 20.Беҳруз Каримов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 71), 24.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 1.Ўткир Юсупов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фаррух Сайфиев, 15.Умар Эшмуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Иброҳим Ибрагимов, 21.Игорь Сергеев, 22.Умарали Раҳмоналиев, 23.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 25.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Венесуэла: 1.Хосе Контрерас, 2.Науэл Феррареси, 3.Карлос Вивас, 4.Йон Арамбуру, 5.Тео Кинтеро, 7.Глекер Мендоза (15.Делвин Алфонсо, 90), 8.Кристиан Кассерес (с), 10.Теласко Сеговиа, 16.Викелман Кармона (11.Луис Гонсалес, 65), 20.Дэвид Мартинез, 21.Хесус Рамирес (23.Саломон Рондон, 65)

Захира: 12.Кристофер Варела, 22.Хесус Камарго, 6.Жорж Йриарте, 9.Алехандро Маркес, 13.Луис Балбо, 14.Диего Осио, 17.Густаво Гонсалес, 18.Клебер Ламадрид, 19.Жованни Боливар, 24.Карлос Соса, 25.Андрусв Араухо, 26.Карлос Файа.

Огоҳлантириш: Науэл Феррареси (42)

ЯНГИЛАШ

Пенальтилар серияси:

Рондон - гол;
Искандеров - гол;
Луис Гонсалес - гол;
Темиров - гол;
Карлос Соса - дарвозабон;
Ашурматов - гол;
Тео Кинтеро - гол;
Шукуров - гол;
Теласко Сеговиа - гол;
Мозговой - гол.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.

90.Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90.Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш.

86.Зарба! Шукуров томонидан йўлланган зарбани Венесуэла дарвозабони қайтарди. Бир дақиқадан сўнг яна ўз маҳоратини кўрсатди.

76.Венесуэла таркибида ўзгариш.

Учрашувни стадиондан 29225 нафар томошабин кузатмоқда.

72.Мартинеснинг чап оёқда йўллаган зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ.

71.Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш.

69.Неъматовнинг тўпга чиқишдаги ўта қўпол хатосини Ашурматов подкат билан тузатди. Акс ҳолда рақиб футболчиси бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.

67.Ўнг қанотдан марказдаги Шомуродовга ажойиб пас келаётганди, ҳимоячи ҳушёрликни бой бермади.

65.Венесуэла таркибида икки ўзгариш.

63.Ўзбекистон рақиб жарима майдони яқинида жарима тўпи ишлади. Шукуровнинг узатмасига Ашурматов бош билан зарба йўллади, Контретас сейв намойиш этди.

61.Шомуродов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

58.Ўзбекистон таркибида ўзгариш.

55.Кармонанинг жаримадан йўллаган зарбаси “жонли девор”дан қайтди.

53.Мезбонлар ҳужуми бесамар якунландию Шукуровнинг ўнг қанотдан узатмасига шериги ета олмади.

48.Хавфли вазият! Шомуродов деярли дарвоза чизиғи ёнидан тўпни дарвозага кирита олмади. У ноқулай ҳолатда зарба йўллади.

47.Хавфли вазият! Сеговиа Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

46.Иккинчи бўлим бошланди.

Бўлим якунланди.

45.Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

42.Феррараси марказда Шомуродовни либосидан тортиб тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

39.Венесуэлалик футболчи офсайдда.

34.Сеговианинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

28.Ғаниев чап қанот узатмани тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

25.Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо етарли асос топа олмади.

24.Хавфли вазият! Бурчакдан узатма зарба айланиб кетди, Венесуэла дарвозабони тўпни қийинчилик билан қайтарди.

22.Зарба! Рамиреснинг олисдан йўллаган зарбасини Неъматов иккинчи уринишда эгаллади.

19.Ўзбекистон жарима майдони яқинида жарима тўпи белгиланди.

16.Ўрунов чап қанотдан олдинга ёриб кирди ва марказга пас берди, рақиб ҳимоячиси тўпни қайтарди.

10.Зарба! Мартинес ўнг қанотдан марказга ёриб кириб, узоқ пастки бурчак томон ўта хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

7.Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Ўрозов бош билан зарба берди ва баскетбол қоидалари бўйича 2 очколик зарба амалга оширди, тўп дарвоза тўрининг устки қисмига бориб тушди.

5.Неъматов Каримовни Сити–Реалдаги Вальверди сингари олдинга бошлади. Аммо Каримов ҳозирча Каримов бўлиб қолишга қарор қилди ва шеригининг узатмасига ета олмади.

1.Илк ҳужум хавфли кўриниш олди. Ўрунов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо ҳимоячи якунда эпчилроқ ҳаракат қилди.

1. Ўйин бошланди. Умид қиламизки, Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэла устидан ғалаба қозониш услубларини ўзлаштирган. Ҳеч бўлмаганда, Трамп услубини.

Жамоалар майдонга чиқишди. Ўзбекистон оқ, Венесуэла жигарранг либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув 19:00 да старт олади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia