Финляндия ўз тарихида илк марта Европа чемпионатига чиқди + ФОТО

Евро-2020 саралаш баҳслари J гуруҳида Финляндия терма жамоаси Лихтенштейндан устун келди.

Хельсинкидаги “Телиа 5G-Арена» стадионида кечган баҳсда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.  Франциялик Бенуа Бастьен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган беллашувнинг 21-дақиқаси Яссе Туоминен ҳисобни очган бўлса, икинчи бўлимда Теэму Пукки “дубл”га эришиб, финляндиялик мухлисларга тарихий ғалабани туҳфа этди.

Ушбу ғалабадан кейин финлар муддатидан илгари Европа чемпионатига йўлланмани нақд қилишди. Сканидинавиялик футболчилар ўз тарихларида илк марта қитъа биринчилигида иштирок этадиган бўлишди.



Ушбу гуруҳдаги яна бир учрашувда Арманистон терма жамоаси ўз майдонида Грецияга (0:1) имкониятни бой берди.


Манба: championat.asia