Гаттузо 2 нафар футболчисини машғулотлардан четлатди

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А серияси 7-турида “Болонья” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапираркан, учрашув қайдномасидан ўрин олмаган икки футболчи Марио Руй ва Фаузи Гулям ҳақида тўхталди.

“Улар трибунада қолишди, чунки кечаги машғулотларда улар совқотиб қолишди. Шунга қарамай мен уларни ўзимиз билан бирга олиб келдим, чунки уларни уйида қолдириб, диванда кино кўриб ўтиришларига қўйиб бериш ҳам яхшимас”, дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia. 

“Болонья”га қарши баҳс ҳақида эса мураббий шундай деди: “Ҳозир менга Скудетто йўлида рақибларни осонлик билан енгаётганлигимиз ҳақидаги суҳбатлар ёқмайди. Ҳамма ўзини босволиши керак. Албатта бизда кучли жамоа бор. Аммо жамоани кучи мавсумнинг ярми билан ўлчанмайди.

Ҳозир кўпчилик инсонлар менга қандай ишлашим кераклигини ўргатмоқчи бўлишади. Илгари улар мен 4-3-2-1 схемасида ўйнамаганлигимдан нолишганди, сўнгра улар 4-3-3 схемасида ҳаракат қилиш кераклигимизни исташди. Бу менинг жавобгарлигим ва қарорларни мен қабул қиламан”.


Манба: Football Italia