

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн бир мавсумда Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионати финалларида мағлуб бўлган иккинчи футболчига айланди. Олдинроқ бундай ҳолат Михаэл Баллак билан содир бўлган: 2008 йилда у Германия терма жамоаси билан Евро финалида ва "Челси" билан ЧЛ финалида мағлубиятга учраган.



