Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди

Tolibjon Qosimov
18 мар 2026
Кеча тунда ЕЧЛ 1/8 финал жавоб беллашуви доирасида "Манчестер Сити" клуби "Реал"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" кетма-кет учинчи йил Чемпионлар лигасини "Реал"га ютқазиб тарк этишмоқда.

Хосеп Гвардиола ўзининг "Манчестер Сити"даги фаолияти давомидаги энг қийин рақиби ким бўлганини айтиб ўтди.

- "Реал" сизнинг "Манчестер Сити"даги даврингиз давомида дуч келган энг қийин рақибми?

- Йўқ. Клоппнинг "Ливерпул"и. Сиз Испанияда яшайсиз ва ўша "Ливерпуль" билан қарама-қаршилик қандай кечганини билмайсиз.

"Реал"... Улар бизни мусобақадан кўпроқ чиқариб юборишган, лекин улар билан кўрсаткичларимиз деярли тенг ва улар биз қандай ўйнаганимизни билишади, - деди Гвардиола.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano