Ҳакам Аҳрол Рисқуллаев бу йилги олий лигадаги илк ўйинида 6,9 балл олди

Narzulla Saydullayev
21 июн 2017
Кеча олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Аҳрол Рисқуллаев бош ҳакам вазифасини бажарди. Бу баҳс собиқ футболчи учун ушбу мавсум олий лигада бош ҳакам сифатидаги биринчи ўйин бўлди.

ПФЛ расмий сайтидаги қайдномага биноан ўйин назоратчи ҳаками самарқандлик Хушвақт Мухторов Аҳрол Рисқуллаевга 6.9 балл қўйган.

Бундан ташқари қанот ҳакамларидан бири ҳам худди шундай баллга муносиб кўрилган.

Ўйинда "Шўртан" "Обод" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Шўртан» (Ғузор) – «Обод» (Тошкент) – 2:0. 3451 томошабин.
Голлар:
И. Таран (10), З. Палванов (27).
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент) – 6,9, С. Еремеев (Тошкент) – 8,4, Ш. Файзиев (Жиззах) – 6,9, Р. Лутфулин (Тошкент) - 9
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia