Ҳакамларимиз "Форс кўрфази" кубогида ишлашади

Narzulla Saydullayev
28 дек 2022
2023 йилнинг 6-19 январь кунлари Ироқнинг Басра шаҳри анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Форс кўрфази кубогига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада Осиёнинг араб мамлакатлари — Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Оман, Баҳрайн, Кувайт ва Яман терма жамоалари иштирок этишади. Эътиборли томони, мусобақа ташкилотчилари ЎФАга ФИФА ҳакамларимиз — Илгиз Танташев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов (ёрдамчи ҳакам) ва Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакам)нинг иштироклари бўйича расмий таклиф юборган.

25 маротаба ташкиллаштирилаётган "Форс кўрфази" кубогида ишлайдиган ҳакамларимиз:

Ильгиз Танташев;
Санжар Шоюсупов;
Алишер Усмонов.

Вакилларимиз мусобақага жорий йилнинг 31 декабрь куни учиб кетишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎзФҲМ матбуот хизмати