Харри Кейн: "Дания билан ўтган йили икки марта ўйнаб, ғалаба қозона олмаганмиз"

Aslanov Jasurbek
7 июл 2021
Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн Евро-2020 1/2 финалида Данияга қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

"Дания ажойиб жамоа. Ўтган йили биз улар билан УЕФА Миллатлар Лигасида икки марта ўйнадик ва бирорта ғалаба қозона олмадик — дуранг ва мағлубият. Аммо биз жамоага эътибор қаратишимиз керак. Ярим финал ўз стадионимизда бўлиб ўтади, биз ушбу лаҳзалардан фойдаланишимиз керак. Агар биз режадагидек ўйнай олсак, финалга чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишимизни биламиз. Бу ўйин унутилмас бўлади", — дейди инглизлар форварди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uefa.com