Ҳарри Кейн топ-5 лигаларда рекордни такрорлади

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн ХХI асрда топ-5 лигаларда пенальтидан урилган голлар сони бўйича рекордни такрорлади.

Бу ҳақда статистик портал Score 90 ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Манбага кўра, бир мавсум ичида энг кўп пенальти урган рекордчи илгари "Болонья"нинг италиялик ҳужумчиси Чиро Иммобиле бўлган — у 2019/2020 мавсумида 11 метрлик нуқтадан 15 та пенальтини голга айлантирган. Шундай қилиб, сўнгги 6 йил ичида бу кўрсаткич бўйича якка лидер бўлиш учун инглиз ҳужумчисига фақат битта пенальтини голга айлантириш кифоя қилади.

Бир мавсумда 14 та пенальти урган ҳужумчилар орасида Криштиану Роналду (2012/2013 ва 2019/2020) ҳамда Лионель Месси (2011/2012) бор.


Манба: Score 90