Ибрагимович 9 ой деганда майдонга қайтди ва “Милан”да рекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
27 фев 2023
А Серия 24-турида “Милан” уйда “Аталанта”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

41 ёшли Златан Ибрагимович 74-дақиқада захирадан майдонга тушди. Швед “россонерилар” сафидаги охирги ўйинини 2022 йил 22 май куни чемпионат 38-турида “Сассуоло”га қарши ўтказган ва ўшанда жамоаси Скудеттони қўлга киритганди.

Златан А Серияда 3 очколик давр (1994 йилдан) мобайнида майдонга тушган “Милан” сафидаги ёши энг катта футболчига айланди – 41 ёш-у, 146 кунлик. Аввалги рекорд эса Алессандро Костакуртага (41 ёш-у, 25 кунлик) тегишли эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru