Иброҳим Раҳимов яна Абрамов билан ишлайди ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 авг 2017
Биринчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказган футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини Фарғонада ўтказади.

Тажрибали футболчи Вадим Абрамов қўл остида бир неча клубларда ва Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб борган. Энди Иброҳим Раҳимов яна ушбу мураббий қўл остида ишлайди.

Раҳимов ўз вақтида олий лигада "Трактор", "Андижон", "УзДонгЖу", "Сўғдиёна", "Хоразм", "Гулистон", "Динамо", "Пахтакор" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.

Биринчи даврада футболчи "Қўқон-1912" сафида 11та ўйинда жами 691 дақиқа ўйнади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia