

"Ўйинни ҳамма кўрди. Сафардаги мағлубият учун муносиб жавоб бера олдик. Бугунги учрашувда асосий таркибда тушишимни умуман кутмагандим. Кутилмаганда мен бошланғич таркибга киритилганимни билдим. Бошида албатта ҳаяжон бўлди. Лекин ўзимни тезда қўлга олдим. Бугунги ғалаба "Ал Садд"га сафардаги ўйин учун жавоб бўлди", - дейди Икром Алибоев.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.



