Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
24 дек 2024
Хабарингиз бор, Ильгиз Танташев Олимпиада ўйинларининг ярим финал баҳсида ишлаган ва жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Ўша беллашув 5 август санасида бўлиб ўтган ва шундан сўнг, Танташев жароҳатини даволаш билан банд эди.

Мана орадан тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтиб, Ильгиз Танташев яна яшил майдонга қайтди. Тажрибали ҳакамимиз Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоалари ўйинини бошқариб борди.

Танташевга мустаҳкам соғлиқ ва келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз!


 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia