"Интер" Брозович билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади

Alisher
3 сен 2021
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Марсело Брозович билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Интер" футболчи бўйича янги шартнома тайёрламоқда.

Гап 3 йиллик битим ва йилига бонуслар билан бирга 4,5 миллион евролик маош ҳақида кетмоқда. Брозовичнинг ўзи эса Миланда камида 6 млн олмоқчи.

28 ёшли ўйинчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira