"Интер" Лаутаронинг ўрнини МЮ футболчиси билан тўлдирмоқчи

Mirjalol Normatov
18 апр 2021
"Манчестер Юнайтед" форварди Антони Марсьяль "Интер" қизиқишлари доирасида.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, клубдагилар уни сўнгги пайтларда "Реал" ва "Барселона" билан боғланаётган Лаутаро Мартинеснинг ўрнига олиб келмоқчи. Франциялик футболчи ҳам асосий таркибга кира олмаётгани учун жамоадан кетишга қарши эмас.

Ушбу мавсумда Марсьяль АПЛнинг 22 ўйинида 4 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport