

20 ёшли ҳужумкор футболчи билан АҚШ клуби 3 йиллик шартнома имзолади ва уни яна 2 йилга узайтириш имкони бўлади. Унинг трансфери учун клуб "Колос"га 5,5 млн евро тўлади.
Факунда "Колон" таркибида 95 ўйинда 16 гол ва 9 ассист қайд этган. Эслатиб ўтамиз, Майами клуби таркиби сардори аргентиналик Лео Месси ҳисобланади.



