«Интер»да ўйнаган Адриано ёдингиздами? У 35 ёшида футболга қайтмоқчи

Narzulla Saydullayev
12 окт 2017
Бразилия ва «Интер» собиқ ҳужумчиси Адриано фаолиятини қайта тикламоқчи.

«Ўзимни янги марраларни забт этишга тайёрлаяпман, бир ўзим клубсиз машғулотарни бошлаяпман. Футболга қайтишни истайман.

Кучим қанчага етишини билмоқчиман», – дейди 35 ёшли Адриано.

Эслатиб ўтамиз, Адриано 2016 йилдан буён расмий ўйинларда иштирок этмаган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gshow.globo.com