

"Дизайн эркин ўйин услуби ва футболга янгича нуқтаи назарни акс эттиради.
Бу жума куни Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги иккита ўйини — Грузия ва Туркияга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилади. Ушбу ўйинларда Испания янги формасида ўйнайди ва АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиш вазифасини бажаради", – Испания қироллиги футбол федерацияси баёнотида.







