Жасур Азимов ва Амиржон Сафаров "Динамо"га қайтди

Tolibjon Qosimov
28 фев 2018
Тошкентда Про-Лига баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган “Динамо” клуби таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Динамо" жамоаси асосий таркиб футболчилари саналмиш, ҳужумчи Амиржон Сафаров ва ярим ҳимоячи Жасур Азимовни бошқа клублардан таклифлар бўлсада, ўз сафида сақлаб қолди. “Нефтчи” клуби йиғинида иштирок этган ушбу самарқандлик футболчилар айни дамда яна “Динамо” сафига қайтиб, машғулотларга қўшилишган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа кўригида иштирок этаётган Дилшод Шарофутдинов эса фаолиятини Индонезия чемпионатида давом эттиришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” 28 февраль, чоршанба куни Чиғатойдаги футбол майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади. Ўйин соат 16:00 да бошланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати