Жавоҳир Соҳибов: "Келаси йили бошқача жамоа бўламиз"

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016
Бугун чемпионатимизнинг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ушбу турда Тошкентнинг икки жамоаси "Пахтакор" ҳамда "Обод" клублари ўзаро беллашишди. Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" клуби футболчиси Жавоҳир Соҳибов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ҳам ҳаяжонли учрашув бўлди. "Обод" жамоаси ҳам бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда бир қанча хавфли вазиятларни яратдик, афсуски улардан унумли фойдалана ололмадик. Ғалаба қозонишимиз керак бўлган учрашувда дуранг натижа қайд этдик.  Келаси йили бошқача жамоа бўламиз. Бу йил захира ўриндиғимизда ҳам унчалик кучлилар жой олмади. Асосан ёш футболчиларга кўпроқ имкониятлар берилди. Келаси йил фақат чемпионлик учун кураш олиб борамиз", - дейди "Пахтакор" клуби футболчиси Жавоҳир Соҳибов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia