

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз лавозимида қолади.
Германия футбол иттифоқи Фликни вазифасидан озод қилиш масаласини кўриб чиқмаяпти. Мураббий раҳбарият ва футболчилар ишончини йўқотмаган.
Германия футбол иттифоқи Президенти Бернд Нойендорфнинг фикрига кўра, Флик ЖЧ-2022да йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўрганиб чиқади ҳамда Германияни ўз уйида ўтадиган Евро-2024га муносиб тарзда тайёрлай олади.



