

“Рэшфорд “Янг Бойз”га қарши асосий таркибда майдонга тушади. Сизларни олдиндан майдонга фақат 11 кишини асосий таркибда тушира олишим мумкин эканлиги билан огоҳлантириб қўяман. Илтимос майдонга тушганларни муҳокама қилинг, захирада қолганларни эмас. Бизда Лукаку, Рэшфорд, Мата, Алексис, Марсьяль каби ўйинчилар бор. Уларнинг барчаси бир вақтда майдонга туша олмайди”,—дейди Жозе.
“Янг Бойз”—“Манчестер Юнайтед” баҳси бугун 00:00 да бошланади.



