Кака: “Месси ҳеч қандай муаммосиз АПЛда ўйнай олади. Ҳаммаси ўзига боғлиқ”

Eldor Akmurzayev
9 фев 2020
Бразилия термасининг собиқ аъзоси Кака “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлашимча, у ҳеч қандай муаммосиз АПЛ ёки бўлмаса топ-лигаларнинг кучли жамоалари сафида ўйнай олади. Ҳаммаси унинг хоҳишига боғлиқ. Уни бошқа клубда тасаввур қилиш қийин аммо у ўзига: “Яхши, мен ниманидир ўзгартиришим керак, янги тажриба орттиришим зарур. Бошқа лига ва бошқа клуб сафида ҳам энг яхши бўламан”, деб айтиши ҳам мумкин эди. 

Роналдунинг “Реал”дан кетгани эса клуб ишқибозлари учун қайғули бўлган. Бироқ, кейин кўпчилик: “бу нормал ҳолат, унинг учун бу янги чақирув ҳамда олдинга интилиш учун замин яратганини” тушуниб етди", деб фикрини якунлаган Кака.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca