

33 ёшли хавбекнинг неаполликлар билан тузган амалдаги шартномаси июнь ойининг сўнггида якунига етади.
Кальехоннинг янги мавсумда "Валенсия" клуби шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Кальехон 2013 йилда "Наполи"га "Реал"дан ўтган эди. У Италия жамоасида 336та ўйинда майдонга тушиб, 80та гол уришга эришди.



