

Ҳужумчи клубни шартномани узайтиришни истамаслиги ҳақида маълум қилганди. Левандовски "Барселона"га ўтиш ниятида.
“Биз аввал ҳам бундай ҳолатларга дуч келганмиз. Бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.
Янги таклифни унинг агентига юбордик. У эса буни рад этди. Бу унинг ҳуқуқи.
Гап шундаки, Робертнинг шартномаси бор ва у буни бажаради. Гап тамом!
Биз ўз позициямизни жуда аниқ ва изчил билдирганмиз. “Бавария”да бу тизим шундай ишлайди, футболчи клубдан муҳимроқ эмас”, - деди Кан.



