Кавани 3 ўйинга четлатилиши мумкин

Mirjalol Normatov
30 ноя 2020
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани инстаграмдаги ирқий ҳақорат учун 3 ўйинга четлатилиши мумкин.

Футболчи ўйиндан кейин табрикларни қабул қилиб олар экан, "сторис"да фойдаланувчига жавоб тариқасида "Раҳмат, қоравой" (Gracias negrito) деб жавоб қайтарган.

Англия футбол ассоциацияси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқмоқда. Футболчининг тушунтириш беришича, Жанубий Америка қитъасида "negrito" сўзи эркалаш маъносида ишлатилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal