

"Майдонга қайтиш ва керакли натижага эришиш жуда ёқимли. Гап фақат натижада эмас - бугун "Челси" ҳақиқатдан ҳам фантастик ўйин намойиш этди. Биз иштаха билан ўйнадик ва ғалабага чанқоқ эдик. "Челси" тўпни олдириб қўйганидан бир неча сония ўтиб уни қайтариб олаверди. Биз Чемпионлар лигаси ва Англия Кубогида иложи борича узоқроққа бормоқчимиз. Олидда муҳим учрашувлар кутиб турибди" - дейди Кэхилл.



