

«Фиорентина — жуда техникали ўйинчиларга эга ажойиб жамоа, улар бизни анча қийнаб қўйишди. Биринчи бўлим охирида гол уриш муҳим эди, шунда биз иккинчи бўлимда майдонга тушган ўйинчиларнинг энергиясини бошқаришимиз мумкин эди.
«Натижага эришиш осон бўлмади, «Фиорентина» ажойиб жамоа. Биз яхши ҳаракат қилдик, 90 дақиқа давомида қатъиятли ва мақсадимизга интилдик. Менга бундай ўйинлар ёқади», — деди мураббий.


