Клеман Лангле: "Гризманн "Барселона"да бахтли, шунга қарамасдан сиз (журналистлар) тескарини гапирасиз"

"Барселона" ва Франция термаси ҳимоячиси Клеман Лангле жамоадоши Антуан Гризманни турли шароитларда солиштириб кўрди.

– Гризманнинг клуб ва терма жамоада нима учун икки хил ўйнашини биласизми?

– "Икки хил" – дея овозини баландлатди Лангле. Антуан термада жуда ҳам кўп қувноқлашади. Ўзининг режа ва тартибларига эга, бу ерда эканлигидан жуда ҳам хурсанд. Миллий терма билан унинг улкан тарихи мавжуд. "Барселона"да ҳам у бахтли, лекин шунга қарамасдан сиз (журналистлар) бунинг тескарисини гапирасиз. Аммо, у ҳаммасидан мамнун ва ҳар доим табассум қилади.


– Балки терма жамоада ундан бошқа мақсадда фойдаланишар?

– Франция термасида иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнайди. Балки, бу позицияда вазиятларга эга бўлиш, ўйинни тушуниш ва интуициялар Гризманн учун осонроқдир. "Барселона"да у қанотда, голдан узоқроқда ўйнайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, у меҳнат қилишдан тўхтамайди ва унинг рухияти тўғри йўлга қўйилган", – дейди Лангле.


Манба: lequipe.fr