Копа Америка. Очилиш ўйинини бошқарадиган ҳакам маълум қилинди

Narzulla Saydullayev
13 июн 2019
15 июнь куни тонгда Бразилияда 2019 йилги Америка кубоги мусобақаси старт олади.

Бразилия ва Боливия ўртасидаги очилиш ўйини Нестор Питана бошчилигидаги аргентиналик ҳакамларга ишониб топширилди.


Америка кубоги-2019.
Гуруҳ босқичи, 1-тур.
Бразилия - Боливия
15 июнь 2019 йил. Сан-Паулу. "Морумби" стадиони. 05:30 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Нестор Питана, Эрнан Майдана, Хуан Белатти (учаласи Аргентина), Родди Самбрано (Эквадор)




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia