Кристиан Ромеро Америка Кубоги стартини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
9 июн 2021
Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро ЖЧ-2020 саралаши доирасидаги Колумбия (2:2)га қарши ўйинда жароҳат олди.

23 ёшли аргентиналик футболчида мушаклар билан боғлиқ муаммолар бор.

Ромеро тез орада тиббий кўрикдан ўтади, якунда Ромеронинг тикланиш муддати маълум бўлади.

Аргентина терма жамоаси 6 кундан сўнг Копа Америка доирасидаги илк ўйинни ўтказади. Аргентиналиклар гуруҳда Боливия, Парагвай, Уругвай ва Чилига қарши ўйнашади.


AlisherМуаллиф
Манба: TyC Sports