

"Месси сабабли барча ҳамжиҳат. Бизга Мбаппе ва Неймардан ташқари, Верратти ва Рамос каби футболчилар ҳам етишмаяпти.
Лео жамоадаги ўз ўрнини яхши билади, барчаси табиий жараён билан кечмоқда. У бизнинг ўйин услубимиздаги муҳим инсонлардан бири. Доимо катта ташаббускор, асосий ишни қилувчи футболчи. Унга кўпроқ тўп узатиб бериш керак", - деди Гальтье.



