

Декабрь ойида сенегаллик футболчи тиззасидан жароҳат олганди. 2020 йилда у жамоаси сафида фақат битта ўйинда майдонга тушди.
28 ёшли футболчи кеча жамоаси билан машғулотларда иштирок этмади ва эртанги машғлотларда ҳам уни умумий гуруҳда иштирок этиши сўроқ остида, дея хабар Football Italia.
Шу сабаб у жума куни “Брешия”га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Шунингдек, у ЕЧЛ 1/8 финалида “Барселона”га қарши беллашувни ҳам ўтказиб юборади.
“Наполи”да сўнгги учрашувларда марказий ҳимоя чизиғида Максимович-Манолас жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.



