Квальярелла Италия терма жамоаси рекордини ўрнатди

Aslanov Jasurbek
27 мар 2019
"Сампдория"нинг 36 ёшли ҳужумчиси Фабио Квальярелла Италия терма жамоаси сафида рекорд ўрнатди.

Италияликлар Евро-2020 саралаш ўйинлари доирасида Лихтенштейнни қабул қилди 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Квальярелла ушбу ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, ҳужумчи Италия терма жамоаси сафида гол урган энг кекса футболчига (36 ёш, 54 кун) айланди.

Квальярелла жорий мавсум А Сериянинг 27та учрашувида 21та гол уриб, 7та голли пас беришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia