

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал инстаграм саҳифасига сурат жойлади ва уни бир неча дақиқадан сўнг ўчириб ташлади. Ушбу сурат жуда хира бўлиб, унда Ямалнинг 10-рақамли либосни кийиб олганини пайқаш мумкин. Турли манбалар футболчи бу ҳаракати билан янги мавсум 10-рақамни олишига ишора қилди деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, "Барселона"даги 10-рақам Лионель Месси билан ёдда қолган. Лео жамоани тарк этганидан сўнг ушбу рақам ёш ва умидли Ансу Фатига берилганди. Бироқ, Фатининг "Барселона"да омади келмади, у шу ёзда "Монако"га ижарага берилди.



