Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор

Mirjalol Normatov
3 май 2025
Лаутаро Мартинеснинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этиши инкор қилинмаяпти.

"Интер" ҳужумчиси "Барселона"га қарши илк ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат орттириб олган ва иккинчи бўлимда майдонга тушмаганди.

Бугун аниқланишича, футболчининг чап болдири мушакларида жароҳат кузатилган. Аввалига футболчининг 2-3 ҳафтага сафдан чиққани ёзилганди. Бугун "Sky Sport Italia" ёзган маълумотига кўра, футболчи 7-10 кунни ўтказиб юборади. Унинг "Барселона"га қарши жавоб ўйинида қайдномага киритилиши учун имконият бор.

Жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia