

"Лестер" ҳимоячиси Кристиан Фукс клубдан ёзги трансферлар ойнасида кетишга қарор қилди.
34 ёшли австриялик футболчининг шартномаси июлда якунига етади ва битимни узайтириш борасида гап-сўзлар бўлмади.
Ўйинчи MLS'дан ўзига клуб топмоқчи. Фукс жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.



