"Лидс" Фирпо учун "Барселона"га қанча тўлайди?

Alisher
6 июл 2021
"Лидс" "Барселона" билан ҳимоячи Жуниор Фирпонинг трансфери борасида келишувга эришди.

Испанлар ўйинчининг товон пули сифатида 15 миллион евро олишади. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

Футболчи янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва бир мавсум учун 2 миллион евро маош олади.

Фирпо ўтган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira