

У ўз хатида севимли футболчиси Бен Уайт эканлигини ёзиб ўтди. Гап шундаки, Бен айни дамда "Лидс" таркибида ижара асосида ўйнамоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса "Брайтон"га тегишли. Ёш мухлис ушбу футболчи жамоанинг тўлақонли аъзосига айланиши учун ўзининг барча - 15,07 фунт пулини бериб юборишга тайёр эканлигини ёзиб ўтди.
"Брайтон" эса бу хатга жиддий эътибор қаратди ва расмий жавоб ҳам юборди. Клуб Даниэлга миннатдорлик билдирди, бироқ мураббийлар штаби Уайтдан катта умидлари борлигини ва у сотилмаслигини маълум қилди.

