

Клуб охирги марта 1961 йилда ушбу дивизионда иштирок этган эди.
Майкл Скубала шогирдлари мавсум тугашига 6 тур қолганда учинчи ўриндаги жамоадан 19 очкога ўзиб кетишди. Айни дамда клуб 12 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда ва 1952 йилдан бери илк бор чемпионликни қўлга киритишга яқин турибди.
"Линкольн Сити"нинг жорий мавсумдаги даҳшатли статистикаси:
Мағлубиятсиз серия: 24 ўйин (19 ғалаба ва 5 дуранг);
Уй учрашувлари: Бутун мавсум давомида ўз майдонида бор-йўғи бир марта мағлуб бўлди;
Кўрсаткичлар: Лигада энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди.
Маълумот учун, инглиз футболи тарихида иккинчи дивизионга қайтиш учун энг узоқ кутган клуб "Крю Александра" (100 йилдан ортиқ) ҳисобланади. "Линкольн Сити" эса бу борада иккинчи ўринда қайд этилди.



